Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

26-БОБ СИЛАИ РАҲМ

49. Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир Аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларини тўсиб чиқиб:

«Менга мени жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг», деди.

«Аллоҳга ибодат қиласан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан. Намозни қоим қиласан. Закотни берасан. Силаи раҳм қиласан», дедилар».

«Аллоҳга ибодат қиласан».

«Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан».

«Намозни қоим қиласан».

«Закотни берасан».

«Силаи раҳм қиласан».

50. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ азза ва жалла махлуқотларни халқ қилди. Бас, ундан фориғ бўлганида раҳм ўрнидан турди.

«Тўхта!» деди У зот.

«Бу Сендан кесилишдан паноҳ сўровчининг туришидир», деди у.

«Сени боғлаганни боғлаб, кесганни кесишимдан розимисан?» деди У зот.

«Ҳа! Эй Роббим!» деди у.

«Анашу сенга бўлсин!» деди У зот.

Сўнгра Абу Ҳурайра: «Агар истасангиз, «Эҳтимол, (иймондан) юз ўгирсангиз, ер юзида фасод қилиб, қардошлик ришталарини узарсиз?!»(47: 22)ни ўқинг», деди».

«Эҳтимол, (иймондан) юз ўгирсангиз, ер юзида фасод қилиб, қардошлик ришталарини узарсиз?!»

51. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва кўчада қолганга ҳам», (17:26) деди.

Бошида уни ҳуқуқларнинг энг вожибига амр қилди. Уни, ўзида бирор нарса бўлса, амалларнинг энг афзалига далолат қилди:

«Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва кўчада қолганга ҳам», деди.

Агар ўзида бирор нарса бўлмаса нима дейишни таълим берди:

«Агар улардан Роббингдан раҳмат талаб қилган ҳолда юз ўгирадиган бўлсанг, бас, уларга мулойим сўз айтгин», (17:28) деди.

Яхши ваъда бер. Худди бор эди. Шояд, Аллоҳ хоҳласа, яна бўлиб қолар, дегин.

«Қўлингни бўйнингга боғлаб олма» ҳеч нарса бермасдан.

«Уни бир йўла ёзиб ҳам юборма» бор нарсангни бериб қўйма.

«Яна маломат ва ҳасратда ўтириб қолмагин» (17:29) Сендан кейин келган, сенда ҳеч нарса топмасдан, сени маломат қилмасин. Ўзининг берган шахс ҳасратга солмасин».

«Қариндошга ҳаққини бер! Мискинга ва кўчада қолганга ҳам. Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйма».

«Агар улардан Роббингдан раҳмат талаб қилган ҳолда юз ўгирадиган бўлсанг, бас, уларга мулойим сўз айтгин».

«Қўлингни бўйнингга боғлаб олма. Уни бир йўла ёзиб ҳам юборма. Яна маломат ва ҳасратда ўтириб қолмагин».

 

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио