Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

19-БОБ ОТА-ОНАГА ЎЛИМЛАРИДАН СЎНГ ЯХШИЛИК ҚИЛИШ

35. Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бир одам:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен учун ота-онамга улар дунёдан ўтгандан кейин қиладиган яхшилик қолдими?» деб сўради.

«Ҳа! Тўрт хислат қолди: Уларга дуо қилиш. Уларга истиғфор айтиш. Уларнинг аҳдига вафо қилиш. Уларнинг дўстларини ва уларсиз силаи раҳм бўлмайдиган кишиларни икром қилиш», дедилар».

36. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Маййитнинг ўлганидан кейин даражаси кўтарилади. Бас, у:

«Эй роббим! Бу нима?» дейди.

«Боланг сенга истиғфор айтди», дейилади».

37. Муҳаммад ибн Сиррийндан ривоят қилинади:

«Бир кеча Абу Ҳурайранинг ҳузурида эдик. У: «Эй Аллоҳим! Абу Ҳурайрани ва онамни мағфират қилгин, ҳамда икковларига истиғфор айтганларни мағфират қилгин» деди.

Муҳаммад (ибн Сийрийн) «Биз Абу Ҳурайранинг дуосига кириб қолайлик, деб унга ва онасига мағфират сўраб турамиз», деди».

38. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Банда вафот этганда унинг учта амалидан бошқа амаллари кесилади. Садақаи жория, манфаат берадиган илм ва унга дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанд» дедилар».

39. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Онам вафот этди. Васият қилмади. Унинг номидан садақа қилсам бўладими?» деди.

«Ҳа», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио