34. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен ҳақимда бирор киши эшитган бўлса, яҳудийми, насронийми – барибир мени яхши кўрарди. Онамнинг исломга киришини жуда истар эдим, онам эса буни истамас эди. Онамга яна Исломни арз қилдим, у яна бош тортди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларга бориб, «Унинг ҳаққига дуо қилинг», дедим.
У зот дуо қилдилар. Мен онамнинг олдига қайтдим. Борсам, эшикни ичкаридан ёпиб олган экан. Бас, У:
«Эй Абу Ҳурайра! Мен мусулмон бўлдим!» деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хабарни етказдим ва:
«Мени ва онамни дуо қилинг!» дедим.
«Аллоҳим! Банданг Абу Ҳурайра ва унинг онасини одамларга яхши кўрсатгин!» - дедилар».
|