Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

9-БОБ. МАЪСЯТ БЎЛМАСА, ОТА-ОНАСИГА ЯХШИЛИК ҚИЛАВЕРАДИ

18. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга тўққиз нарсани васият қилдилар:

Аллоҳга ширк келтирма, агар қийма-қийма қилиб ташлансанг ҳам, ўтга солиб ёқилсанг ҳам.

Фарз намозни қасддан тарк қилма. Ким фарз намозни қасддан тарк қилса, унда Аллоҳнинг зиммаси қолмайди.

Хамр (ароқ) ичма, чунки хамр барча ёмонликларнинг калитидир.

Ота-онангга итоат қил. Агар улар сенинг бу дунёдан чиқиб кетишингга сабаб бўлса ҳам, улар учун чиқ.

Ишбошилар билан мансаб талашма, агар ўша мансабнинг эгаси сен эканлигингга тўла ишончинг комил бўлса ҳам.

Душман билан тўқнашилганда орқангга қараб қочма. Агар ҳалок бўлсанг ҳам, шерикларинг қочиб кетса ҳам.

Топганингдан аҳлингга инфоқ қил.

Асоингни аҳлинг бошига кўтарма.

19. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Ҳузурингизга ҳижрат учун байъат қилгани, ота-онамни йиғлаган ҳолда ташлаб келдим», деди.

«Олдиларига қайтиб бор-да, уларни қандай йиғлатган бўлсанг, шундай кулдир», дедилар».

20. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига жиҳодни ирода қилган ҳолида келди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ота-онанг тирикми?» дедилар.

«Ҳа», деди.

«Бўлмаса, жиҳодни ўшаларда қил», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио