21. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, кимни?» дейишди.
«Ота-онасини ёки улардан биттасини катта ёшлигида топа туриб, дўзахга кирганни», дедилар».
|