Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

496-БОБ. УЙИДА ЎТИРГАН КИШИГА САЛОМ БЕРИЛСА

1073. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Умардан киришга уч марта изн сўрадим. У менга изн бермади. Бас, ортимга қайтиб кетдим. У одам юбориб:

«Эй Абдуллоҳ! Эшигим олдида туриш сенга оғир келдими? Билиб қўй, сенинг эшигида туриб қолиш ҳам одаларга оғир ботади», деди.

«Йўқ! Мен уч марта рухсат сўрадим. Менга изн берилмади. Сўнг қайтиб кетдим. Биз шунга буюрилганмиз», дедим.

«Буни кимдан эшитдинг?» деди.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитдим», дедим.

«Нима, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан биз эшитмаган нарсани сен эшитганмисан? Агар шунга ҳужжат келтирмасанг, кунингни кўрсатаман», деди.

Бас, масжидда ўтирган бир тўп ансорийларнинг олдига бориб, улардан (гувоҳликка ўтишни) сўрабдим.

«Бунинг ҳақлигига биров шубҳа қиляптими?» дейишди.

Уларга Умар нима дегани ҳақида хабар бердим. Шунда:

«Сен билан энг кичигимиз туради», дейишди.

Бас, мен билан Умар томон Абу Саъийд Худрий ёки Абу Масъуд турди. Шунда у айтди:

«Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан чиқдик. У зот Саъд ибн Убодани ирода қилдлар. Уникига бордилар ва салом бердилар. У зотга изн берилмади. Сўнг иккинчи марта салом бердилар. Кейин учинчи марта. У зотга изн берилмади. Шунда У зот:

«Биз зиммамиздагини бажардик» деб орқаларига қайтдилар. Саъд У зотнинг ортларидан етиб келиб:

«Ё Аллоҳнинг Расули! Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, ҳар бир марта салом берганингизни эшитиб, алик олиб турдим. Лекин менга ва аҳли байтимга кўпроқ салом айтишингизни истадим», деди.

Абу Мусо:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига омонатли бўлсам керак», деди.

«Тўғри! Лекин мастаҳкамлашни истадим», деди Умар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио