1070. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшиклари тешигидан қаради. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларида бошларини қашийдиган мидро бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўрганларида:
«Агар менга назар солганингни билсам, кўзингга мана шуни суқиб оламан», дедилар».
1071. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, изн назар туфайли қилинган», дедилар.
1072. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳужралари тирқишидан қаради. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мишқосни ўқталдилар. Бас, ул одам бошини чиқарди».
|