1068. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Биров сенга билдирмай уйингнинг ичкарисига назар солиб турган бўлса, тош билан уриб, унинг кўзини чиқариб қўйсанг, сенга гуноҳ йўқ», дедилар».
1069. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб намоз ўқиётган эдилар. Бир киши У зотнинг уйлари ичига қаради. Ўқдонларидан бир ўқни олиб, унинг кўзига ўқталдилар».
|