Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

481-БОБ. ҲИЖОБ ОЯТИ ҚАНДАЙ НОЗИЛ БЎЛГАН

1051. Ибн Шиҳоб Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадийнаи Мунавварага келганларида мен ўн яшар бола эдим. Оналарим мени У зотнинг хизматларига тайёрлашар эдилар. Мен У зотга ўн йил хизмат қилдим. У киши вафот этганларида йигирма ёшда эдим.

Одамларнинг ичида ҳижоб масаласини энг яхши биладиган мен эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайнаб бинти Жаҳшга уйландилар. Унга куёв бўлдилар. Ўшанда одамларни чақириб, таом қўйдилар. Таом ейилгач, одамлар ташқарига чиқдилар. Баъзилар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида узоқ қолиб кетишди.

Шунда У зот ўзлари туриб, ташқарига чиқдилар. Ичкаридагилар ҳам чиқишсин, деб мен ҳам чиқдим. У зот  юрдилар. Мен У зот билан юрдим. Оишанинг ҳужраси остонагача бордилар. Сўнг улар кетган бўлса керак, деган хаёлда орқага қайтдилар, мен ҳам қайтдим.

Зайнабнинг олдига кирдилар. Қарасалар, боягилар ҳали ҳам ўтиришибди. Қайтдилар, мен ҳам қайтдим. Оишанинг ҳужраси остонасигача етиб бордилар. Сўнг улар кетган бўлса керак, деган хаёлда орқага қайтдилар, мен ҳам қайтдим. Борсак, улар чиқиб кетишган экан.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мен билан ўзлари орасига пардани туширдилар. Бас, ҳижоб нозил қилинди».

«Эй, иймон келтирганлар! Набийнинг уйларига кирманг. Магар таомга изн берилганида, унинг пишишига мунтазир бўлмайдиган бўлиб (киринг). Лекин чақирилсангиз, киринг-да, таомни еб бўлишингиз билан тарқалиб кетинг, гапга берилиб, (қолиб) кетманг. Албатта, бундай қилишингиз Набийга озор берур. У эса, сизлардан ҳаё қиларди. Аллоҳ ҳақ(ни айтиш)дан ҳаё қилмайдир. Қачонки улардан бирор нарса сўрасангиз, ҳижоб-парда ортидан сўранг. Шундай қилмоғингиз ўз қалбларингиз учун ҳам, уларнинг қалблари учун ҳам покроқдир. Сиз учун Расулуллоҳга озор бериш ва ундан кейин унинг жуфтларини никоҳингизга олишингиз ҳеч қачон мумкин эмас. Албатта, бундай қилмоғингиз Аллоҳнинг наздида катта(гуноҳ)дир» (53-оят).


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио