Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

480-БОБ. ХОС САЛОМ БЕРИШНИ ЁҚТИРМАГАН КИШИ

1049. Ториқдан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳнинг ҳузурида ўтирган эдик. Ходими келиб «Қод қоматис солату» деди. У турди. Биз ҳам у билан бирга турдик. Бас, масжидга кирдик. Одамларнинг масжиднинг аввалида рукуъда турганларини кўрди ва такбир айтиб рукуъ қилди. Биз ҳам бориб у нима қилса, шундай қилдик. Бир киши тезлаб юра туриб:

«Алайкумуссалам, йаа Аба Абдурроҳман», деди.

«Аллоҳ рост айтди, Расули етказди», деб қўйди.

Намоздан сўнг у қайтди ва аҳллари олдига кириб кетди. Биз жойимизга ўтириб унинг чиқишини кута бошладик.

Бир-биримизга:

«Ундан ким сўрайди?» дедик. Шунда Ториқ:

«Мен сўрайман», деди ва сўради. Бас, у:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қиёматга яқин қолганда, одамларга хос салом берилади; тижорат кенг тарқалиб, ҳатто аёллар тижоратда эркакларга ёрдам беради; силаи раҳм – узилади; илм кўпаяди; ёлғон гувоҳлик бериш кўпаяди; ҳақ шаҳодат яширилади» деганлар», деди».

 

1050. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Исломнинг нимаси яхши?» деб сўради.

«Таом едирасан ва таниган-танимаганга салом берасан», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио