Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

479-БОБ. АЁЛЛАРГА САЛОМ БЕРИШ

1047. Шаҳр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжиддан ўтдилар. У ерда бир тўп аёллар ўтирган эдилар. У зот уларга қўллари билан ишора қилиб салом бердилар. Сўнг:

«Эй аёллар! Валинеъматларингизга куфрони неъмат қилманглар! Валинеъматларингизга куфрони неъмат қилманглар!» дедилар.

Шунда аёллардан бири:

«Аллоҳнинг Ўзи сақласин! Ё Аллоҳнинг Набийси! Бу ҳам Аллоҳнинг неъматига ношукрликка ўхшайдими?» деди.

«Худди шундай. Бирингиз узоқ муддат эрсиз қолади. Эрли бўлганда эса , ғазаби келганда «Аллоҳга қасамки, ундан умрим бўйи ҳеч яхшилик кўрмадим» дейди. Мана шу Аллоҳнинг неъматига ношукрликдир. Мана шу валинеъматингизга куфрони неъматдир!» дедилар».

 

1048. Асмо ибнати Язийд Ансория розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Ўзимга тенгдош қизлар билан ўтирган эдим олдимдан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтдилар. У зот бизга салом бердилар ва:

«Валинеъматларга ношукрликдан эҳтиёт бўлинглар!» дедилар.

Мен уларнинг ичида У зотдан сўрашга энг журъатлиси эдим.

«Ё Аллоҳнинг Расули! Валинеъматларга ношукрлик нима?» дедим.

«Бирингиз ота-онасининг бағрида эрсиз ўтириши узаяди. Сўнг Аллоҳ уни эр ила ризқлантиради. Фарзанд ила ризқлантиради. Бас, жаҳл қилиб куфрони неъмат қилиб қўяди. «Сендан ҳеч яхшилик кўрмадим» дейди», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио