1038. Абдуллоҳ ибн Сомитдан ривоят қилинади:
«Абу Заррга: «Абдурроҳман ибн Уммул Ҳакамнинг олдидан ўтиб кетаётиб, салом берсам, менга ҳеч нарса қайтармади», дедим.
«Эй биродаримнинг ўғли! Бундан сенга қандай зарар бор? Сенгга ундан кўра яхшироқ зот - унинг ўнг елкасидаги фаришта алик олди», деди».
1039. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Албатта, ас-Салом Аллоҳнинг исмларидан биридир. У зот уни ер юзига қўйгандир. Уни ўзаро кенг тарқатинглар. Бир киши бир қавмга салом берса ва қавм алик олса, улардан даражаси афзал бўлади. Чунки у аларга Саломни эслатди. Агар унга алик олинмаса, унга улардан яхшироқ, покроқ зотлар алик олади».
1040. Ҳасандан ривоят қилинади:
«Салом бериш суннатдир. Алик олиш фарздир».
|