Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

474-БОБ. САЛОМГА АЛИК ОЛИШ

1032. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Макка билан Мадийнанинг орасида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга дарахтнинг соясида ўтирган эдик. Одамларнинг энг эси пасти ва ашаддийсидан бўлган бир аъробий келиб:

«Ассаламу алайкум!» деди.

«Ва алайкум», дейишди».

 

1033. Абу Жамрадан ривоят қилинади:

«Қачон ибн Аббос розияллоҳу анҳуга салом берилса, «Ва алайка ва роҳматуллоҳи» дер эди».

 

1034. Қийла розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бир киши «Ассаламу алайка, йаа Расулаллоҳ», деди.

«Ва алайкассалому ва роҳматуллоҳи», дедилар».

 

1035. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига намоз ўқиб бўлганларидан кейин бордим. Бас, У зотга биринчи бўлиб исломий салом берган киши мен бўлдим.

Бас, У зот:

«Ва алайка ва роҳматуллоҳи! «Сен кимдансан?» дедилар.

«Ғифордан» дедим».

 

1036. Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳо қуйидагиларни айтди:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:

«Эй Ойиш, мана бу Жаброил, сенга салом айтяпти» дедилар.

«Ва алайҳиссалому ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳу» дедим. Сўнг «Мен кўрмаган нарсаларни Сиз кўрасиз» дедим». Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ирода қилмоқда».

 

1037. Муовия ибн Қурра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Отам менга: «Эй ўғлим! Олдингдан бир киши ўтиб, сенга «Ассаламу алайкум» деса, «Ва алайка» демагин, салом берган кишининг бир ўзини қасд қилмагин. «Ассалому алайкум» дегин», деди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио