1041. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ашаддий ёлғончи қасамига хилоф қилгандир. Ашаддий бахил салом беришга бахиллик қилгандир. Ашаддий ўғри намоздан ўғирлагандир».
1042. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан р-и:
«Одамларнинг энг бахили салом беришга бахиллик қилгандир. Одамларнинг энг ожизи дуо қилишга ожиз кишидир».
|