Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

469-БОБ. ХАЛУҚ СУРТГАН ВА МАЪСИЯТ СОҲИБЛАРИГА САЛОМ БЕРМАГАН КИШИ

1020. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичида «ҳолуқ» суртиб олган қавмнинг олдидан ўтдилар. Бас, уларга назар солдилар. Уларга салом бериб, ҳалиги одамдан юз ўгирдилар. Мазкур киши:

«Мендан юз ўгирдингиз?» деди.

«Икки кўзинг орасида чўғ турибди», дедилар».

 

1021. Ос ибн Воил розияллоҳу анҳу ўз отасидан, у бобосидан ривоят қилади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Унинг қўлида тилла узук бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан юзларини ўгириб олдилар.

Ҳалиги киши У зотнинг ёқтирмаганларини сезгач, бориб узугини ташлади ва темир узук тақиб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Бас, У зот:

«Бу - ёмонроқ. Бу – аҳли дўзахнинг зийнати», дедилар.

Ул киши уни ҳам ташлаб юбориб, кумуш узук тақди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам индамадилар».

 

1022. Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Баҳрайнлик бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, салом берди. У зот унинг саломига алик олмадилар. Унинг қўлида тилла узуги ва эгнида ипак чопони бор эди. Ул киши хафа бўлиб қайтиб кетди. Аёлига шикоят қилди. Аёли унга:

«Эҳтимол, Расулуллоҳ сенинг узугинг ва чопонингниёқтирмагандирлар. Иккисини ечиб ташлаб, қайтиб борчи», деди.

У шундай қилди. У зот алик олдилар. Ул киши:

«Сал олдин келганимда мендан юз ўгирдингиз?» деди.

«Қўлингда дўзахдан бир чўғ бор эди», дедилар.

«Ундай бўлса, мен жуда кўп чўғ олиб келган эканман», деди.

«Сен келтирган нарса ҳарра - қора тошлардан яхши эмас. Лекин дунёнинг матоҳи холос», дедилар.

«Ундай бўлса, нимадан узук тақай?» деди.

«Кумуш ёки мис ёхуд темирдан бўлган ҳалқани», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио