1017. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ароқни кўп ичадиганларга салом берманглар».
1018. Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Сен билан фосиқнинг ўртасида ҳурмат йўқ».
1019. Абу Рузайқдан ривоят қилинади:
«Али ибн Абдуллоҳ Асбарнжни ёқтирмас ва:
«Уни ўйнаб ўтирганларга салом берманглар. У қимордир», дер эди».
|