Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

470-БОБ. АМИРГА САЛОМ БЕРИШ

1023. Ибн Шиҳобдан ривоят қилинади:

 «Умар ибн Абдулазиз Абу Бакр ибн Сулаймон ибн Ҳасмадан:

«Нима учун Абу Бакр «Расулуллоҳнинг халийфаси Абу Бакрдан» деб ёзар эканлар. Сўнг ундан кейин Умар «Абу Бакрнинг халийфаси Умар ибн Хаттобдан» деб ёзар эди? «Мўминларнинг амири» деб биринчи ким ёзган?» деб сўради.

«Менинг момом – Шифо айтиб берган. У биринчи муҳожиралардан бўлган. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қачон бозорга кирса, унинг олдига кирар эди. У айтди:

«Умар ибн Хаттоб икки Ироқнинг волийсига «Менга иккита бақувват, эс-ҳуши жойида, зукко кишилардан юборгин. Мен улардан Ироқ ҳақида, унинг аҳолиси ҳақида сўрамоқчиман» деб хат ёзди. Икки Ироқнинг волийси унга Лабийд ибн Робиъа ва Адий ибн Ҳотимни юборди.

Икковлари Мадинага келишди. Туяларини масжиднинг ҳовлисига чўктиришди. Сўнг масжидга ҳовлисига киришди ва Амр ибн Осни кўришди. Иккиси унга:

«Эй Амр! Мўминларнинг амири Умарнинг олдига киришимизга изн сўраб бер», дейишди.

Бас, Амр сакраб туриб, умарнинг олдига кирди ва:

«Ассаламу алайка, йаа амирал мўъминийн!» деди.

Умар унга:

 «Эй Ибн Ос! Бундай исмни қаердан топдинг? Албатта, айганингдан чиқишинг керак», деди.

«Хўп, чиқаман. Лабийд ибн Робиъа ва Адий ибн Ҳотим келишиб, менга «Мўминларнинг амири ҳузурига киришга изн сўраб бер» дейишди. Мен «Аллоҳга қасамки, унинг исмини топдингиз. Албатта, у амир, биз мўминлармиз» дедим», деди.

Шу кундан бошлаб, мўминларнинг амири деб ёзиш жорий бўлди».

 

1024. Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:

«Муовия халийфа бўлнидан сўнг биринчи бор ҳажга келди. Унинг олдига Усмон ибн Ҳанийф Ансорий кириб:

«Ассаламу алайка, айюҳал амир ва роҳматуллоҳи», деди.

Аҳли Шом буни инкор қилди ва:

«Мўминларнинг амирига саломни қисқа қилган бу мунофиқ ким?» дейишди.

Шунда Усмон ибн Ҳанийф чўккалаб ўтирди ва:

«Эй мўминларнинг амири! Анавулар менинг сен улардан кўра яхши биладиган ишни қилганимни ёқтиришмади. Аллоҳга қасамки, мен Абу Бакрга ҳам, Умарга ҳам, Усмонга ҳам худди шундай салом берганман. Улардан бирортаси бунга эътироз билдирмаган», деди.

Муовия аҳли шомдан гап гапирганларга:

«Сизлар шошилманглар. Бу кишининг айтаётгани, бўлган иш. Лекин фитналар бўлганда аҳли шом «Бизнинг олдимизда амиримизнинг саломи қисқартирилмайди» дейишди. Менимча, сиз аҳли Мадийна, закотчини ҳам, ҳой амир, дейсизлар», деди».

 

1025. Жобирдан ривоят қилинади:

«Ҳажжожнинг олдига кирдим ва унга салом бермадим».

 

1026. Тамийм ибн Хазлам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен Куфада биринчи бўлиб кимга амир деб салом берилганини эслайман. Муғийра ибн Шуъба «Бобур-роҳма»дан чиқди. Шунда Киндалик бир киши, айтишларича, Абу Қурра ал-Киндий унга, «Ассаламу алайка айюҳал амир ва роҳматуллоҳи! Ассаламу алайкум!» деб салом берди.

Бас, унга (амирга) ёқмади ва «Ассаламу алайка айюҳал амир ва роҳматуллоҳи! Ассаламу алайкум! Мен ҳам улардан бирттасиманми ёки йўқми?!» деди.

Саммок айтади: Кейин бунга иқрор бўлди».

 

1027. Зиёд ибн Убайддан ривоят қилинади:

«Рувайфиънинг олдига кирдик. У Унтаблуснинг амири эди. Бир киши келиб «Амирга салом» деб унга салом берди.  Биз унинг ҳузурида эдик. У яна: «Амирга салом» деди.

Шунда Рувайфиъ унга:

«Агар бизга салом берганингда, биз саломингга алик олардик. Лекин сен Маслама ибн Мухалладга  салом бердинг. (Маслама Мисрнинг амири эди). Унинг олдига борсанг сенга алик олади», деди.

Зиёд айтади: Қачон унинг олдига келиб, мажлисда ўтирганидан салом берадиган бўлсак «Ассаламу алайкум» дер эдик».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио