Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

449-БОБ. САЛОМНИ АВВАЛ БЕРГАН КИШИ

982. Башийр ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бирор киши Ибн Умардан аввал салом бера олмас эди».

 

983. Абу Зубайрдан, у киши Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Уловдаги пиёдага, юриб бораётган ўтирганга салом беради. Икки юрувчидан қай бири аввал салом берса, ўша афзал бўлади».

 

984. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан р-и:

«Музайна қабийласига мансуб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатларида бўлган Ағар номли одамнинг Амр ибн Авф қабиласидан бир кишида бир неча васақ хурмо ҳақи бор эди. Бир неча марта унинг олдига борди. У айтади:

«Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. У зот мен билан Абу Бакрни қўшиб жўнатдилар. Ким бизга учраса, салом берди. Шунда Абу Бакр:

«Одамлар сендан олдин салом бераётганларини кўаяпсанми? Уларга ажр бўлади. Уларга сен олдин салом бер. Сенга ажр бўлади», деди».

 

985. Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мусулмон учун ўз биродари билан уч кундан ортиқ аразлашиш ҳалол эмас. Учрашиб қолсалар, униси ҳам юз ўгиради. Буниси ҳам юз ўгиради. Икковларидан қай бири аввал салом берса, ўша уларнинг яхшисидир», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио