«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Саломни тарқатинг, саломат бўласиз», дедилар».
980. Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмассиз. Ўзаро муҳаббат қилмагунингизча мўмин бўлмассиз. Ўзаро муҳаббат қилишингизга сабаб бўладиган нарсага далолат қилайми?» дедилар.
«Ҳа! Ё Аллоҳнинг Расули!» дейишди.
«Орангизда саломни кенг таратинг», дедилар».
981. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Роҳманга ибодат қилинглар! Таом беринглар! Саломни тарқатинглар! Жаннатларга кирурсизлар», дедилар».
|