Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

950-БОБ. САЛОМНИНГ ФАЗЛИ

Аллоҳ таоло:

«Қачонки сизга бир саломлашиш ила салом берилса, сиз ундан кўра яхшироқ алик олинг ёки худди ўзидек жавоб беринг. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсанинг ҳисобини олувчи зотдир», деган.

 

Аллоҳ таоло

«Батаҳқиқ, элчиларимиз Иброҳимга хушхабар келтирдилар. Улар: «Салом», дедилар. У: «Салом», деди. Ва кўп ўтмай қовурилган бузоқ келтирди», деган.

Аллоҳ таоло:

«Улар учун у ерда мевалар бордир. Улар учун у ерда истаган нарсалари бордир. Раҳим бўлган зот Роббдан «Салом» сўзи бордир», деган.

«Раҳим бўлган зот Роббдан «Салом» сўзи бордир».

«У ердаги дуолари: «Эй бор Худоё, Сени поклаб ёд этамиз»дир. У ердаги саломлашишлари «ас-Салом»дир. Охирги дуолари эса: «Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин»дир», деган.

 

986. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мажлислари олдидан ўтиб кетаётиб:

«Ассаламу алайкум», деди.

«Ўнта савоб», дедилар.

Бошқа бир киши ўтаётиб:

«Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи», деди.

«Йигирмата савоб», дедилар.

Яна бошқа бир киши ўтаётиб:

«Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу» деди.

«Ўттизта савоб», дедилар.

Бир киши мажлисдан туриб, салом демай кетди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мана шу биродарингиз жуда муҳим нарсани унутди. Бирортангиз мажлисга келса, салом берсин. Ўтиргиси келса, ўтирсин. Қачон турадиган бўлса, салом берсин. Биринчиси иккинчисидан афзал эмас», дедилар».

 

987. Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абу Бакрга мингашиб олиб эдим. У бир қавмнинг олдидан ўтса:

«Ассалому алайкум», дерди.

«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи», дейишарди.

«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи», дерди.

«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу», дейишарди.

Бас, Абу Бакр:

«Бугун одамлардан кўра кўп зиёда фазл олдик», деди».

 

988. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Яҳудийлар сизларга салом ва омийнга ҳасад қилганчалик ҳасад қилмаганлар», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио