971. Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Ҳадисда ва каломда Фотимачалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаш одамни кўрмадим.
Агар у У зотнинг ҳузурларига кирса, ўринларидан туриб, ўпиб кутиб олар ва ўз ўринларига ўтказар эдилар.
Агар У зот унинг олдига кириб қолсалар, у туриб У зотни ўпиб кутиб олар ва ўз ўрнига ўтказар эди.
У Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига У зот қабз қилинган хасталикларида кирди. Бас, У зотни уни кутиб олдилар ва ўптилар».
|