Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

444-БОБ. ҚЎЛНИ ЎПИШ

972. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир ғазотда эдик. Одамлар бир қочдиларки. Бас биз:

«Энди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қандоқ қилиб йўлиқамиз?» дедик. Шунда «Илла мутаҳаррифан ли қиталин» ояти нозил бўлди.

«Биз Мадийнага бормаймиз. Бизни биров кўрмасин», дедик.

Кейин бораверайликчи дедик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдод намозидан чиқиб қолдилар.

«Биз қочоқлармиз», дедик.

«Сизлар ҳужумчисизлар» дедилар.

Биз У зотнинг қўлларини ўпдик. У зот:

«Мен сизнинг мадад кучингизман», дедилар».

 

973. Абдурроҳман ибн Разийн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Рабзадан ўтдик. Бизга «бу ерда Салама ибн Акваъ бор» дейилди. Бас, унинг ҳузурига бордим. Унга саолм бғрдик. У икки қўлини чиқарди ва:

«Шу иккиси ила Аллоҳнинг набийси соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилганман», деди.

Бас, у худди туянинг кафтига ўхшаш улкан кафтини чиқарди. Биз ўрнимиздан туриб у(кафт)ни ўпдик».

 

 

974. Ибн Жудъандан ривоят қилинади:

«Собит Анасга:

«Сен қўлинг билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ушлаганмисан?» деди.

«Ҳа», деди.

Бас, у уни ўпди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио