966. Салама ибн Вурдон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Анас ибн Моликни одамлар билан қўл бериб сўрашаётганини кўрдим. Бас, у мендан:
«Сен кимсан?» деб сўради.
«Бани Лайснинг мавлосиданман», дедим.
У менинг бошимни уч марта силади ва:
«Аллоҳ сенга барака берсин», деди».
|