967. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аҳли Яман келганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Батаҳқиқ, Яман аҳли келмоқда. Улар Сизлардан кўра юмшоқ қалблидир. Улар биринчи бўлиб қўл бериб сўрашганлардир», дедилар».
968. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Саломлашиш биродарингизнинг қўлини олишингиз билан мукаммал бўлади».
|