Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

435-БОБ. ЎЗИ УЧУН ОДАМЛАРНИНГ ЎТИРИБ ТУРИШИНИ ЁҚТИРМАГАН КИШИ

960. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадийнада отдан хурмонинг шохига йиқилиб тушдилар. Оёқлари лат еди. Биз У Зотни Оиша розияллоҳу анҳонинг сувхонасига кўргани борар эдик.

Бир сафар борсак, ўтириб намоз ўқиётган эканлар. Биз тик туриб ўқидик. Бошқа сафар борсак фарз намозни ўтириб ўқиётган эканлар. Биз ортларидан тик туриб ўқидик. Бас, У зот бизга «Ўтиринглар» деб ишора қилдилар.

Намоз тамомлагандан сўнг:

«Агар имом ўтириб намоз ўқиса, сизлар ҳам ўтириб ўқинглар, тик туриб ўқиса сизлар ҳам тик туриб ўқинглар. Имом ўтирганда сизлар тик турманглар. Форслар улуғларига қилгани каби», дедилар».

 

961. Айтди:

«Ансорийлардан бир киши ўғиллик бўлди. Уни Муҳаммад деб номлади. Бас, ансорийлар унга:

«Биз сени Расулуллоҳнинг куняси билан чақирмаймиз», дейишди. Бир куни йўлда ўтириб У зотдан қиёмат ҳақида сўрадик. Бас, У зот:

«Менинг ҳузуримга қиёмат ҳақида сўраш учун келдингизми?» дедилар.

«Ҳа», дедик.

«Нафас олиб турган жонлардан биронтасига ҳам юз йил келмайди», дедилар.

«Ансорийлардан бир йигит ўғил кўрган эди исмини Муҳаммад қўйди. Ансорийлар биз сени Расулуллоҳнинг куняси билан куняламаймиз дейишди», дедик.

«Ансорийлар яхши қилишибди. Исмим ила номланглар. Аммо куниям ила куняланманглар», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио