Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

434-БОБ. БИРОВНИНГ СОНИГА ШАПАТИЛАГАН ВА УНГА ЁМОНЛИК ИРОДА ҚИЛМАГАН КИШИ

957. Абу Олия ал-Барро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Олдимдан Абдуллоҳ ибн Сомит ўтиб қолди. Мен унга курси ташладим. У ўтиргач, унга:

«Ибн Зиёд намозни орқага суриб юборди. Нима дейсан?» дедим.

Бас, у сонимга бир урди (ҳаттоки унга таъсир қилди) ва сўнгра:

«Абу Заррдан худди сен мендан сўраганингдек сўраганман. Бас, у ҳам сонимга худди мен сенинг сонингга урганимдек уриб туриб:

«Намозни ўз вақтида ўқи. Улар билан намозга ҳозир бўлсанг ҳам ўқийвер. Аввал ўқиганман, энди ўқимайман, дема» деган», деди».

 

958. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан р-и:

«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир тўп саҳобалари ичида Ибн Сайёд томон борди. Уни ёш болалар билан Бани Мағола қўрғони олдида ўйнаб юрганда топдилар. Ўша кунларда Ибн Сайёд балоғат ёшига етай деб қолган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан орқасига урмагунларича у сезмади. Сўнгра У зот унга:

«Менинг Аллоҳнинг расули эканимга шоҳидлик берасанми?» дедилар.

Бас, у Ул зотга назар солди ва:

«Шоҳидлик бераманки, сен уммий-саводсиз-ларнинг расулисан», деди.

Кейин Ибн Сайёд:

 «Менинг Аллоҳнинг расули эканимга шоҳидлик берасанми?» деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан бош тортдилар ва «Аллоҳга ва Унинг расулига иймон келтирдим», дедилар.

Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

«Нимани кўрасан?» дедилар.

«Мен содиқ ва козиб келади», деди.

Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Унда сенга иш аралаш-қуралаш бўлиб кетибди», дедилар ва сўзларида давом этиб «Мен сенга бир нарсани беркитдим», дедилар.

«У дух» деган эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жим бўл!» Ўз ҳаддингдан ошма!» дедилар.

Шунда Умар ибн Хаттоб:

«Ё Аллоҳнинг Расули! Менга қўйиб беринг. Унинг бўнига урай!» деди.

Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бу ўша бўлса, унга устун кела олмайсан. Агар ўша бўлмаса, сенинг учун бунинг қатл этишда яхшилик йўқ», дедилар».

 

«...Солим айтди «Абдуллоҳ ибн Умардан қуйидагини эшитдим:

«Ўшандан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Убай ибн Каъб Ибн Сайёд турган хурмозорга бордилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмо шохлари орасига беркиниб Ибн Сайёд ўзларини кўрмасидан олдин ундан бир нарса эшитиш учун яшириндилар.

Ибн Сайёд эса тўшак устига яхтак чопон кийиб олиб ёнбошлаб олган эди. Тушуниб бўлмайдиган овоз чиқарарди. Ибн Сайёднинг онаси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хурмо шохлари орқасида турганларини кўриб Ибн Сайёдга:

«Эй Соф! (Бу унинг исми) Ана Муҳаммад!» деди.

Ибн Сайёд сапчиб турди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар (онаси) уни тек қўйганида равшан бўлар эди»,  дедилар».

«...Солим айтди «Абдуллоҳ айтдики:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамлар ичида туриб Аллоҳга лойиқ ҳамду сано айтдилар ва Дажжолни зикр қилиб:

«Албатта, мен сизларни ундан огоҳлантирурман. Ҳар бир набий ҳам, албатта, ўз қавмини ундан огоҳлантирган. Лекин мен сизларга унинг ҳақида ҳеч бир набий ўз қавмига айтмаган гапни айтурман. Шубҳасиз, у ғилайдир. Албатта, Аллоҳ ғилаймасдир», дедилар».

 

959. Жобир розияллоҳу анҳудан р-и:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жунубликдан ғусл қилмоқчи бўлсалар, уч марта ҳовучлаб бошларидан сув қуяр эдилар», деди.

Ҳасан ибн Муҳаммад:

«Эй Абу Абдуллоҳ! Менинг сочим ундан кўп», деди.

Жобир Ҳасаннинг сонига бир уриб:

«Эй биродаримнинг ўғли! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари сеникидан кўп ва яхши эди»,  деди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио