Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

431-БОБ. БИРОВ БОШҚАНИНГ СОЧИНИ ҚАРАБ ҚЎЙЯДИМИ

952. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Ҳаром бинти Милҳоннинг ҳузурига кириб турардилар. Ул У зотга таом тақдим қилар эди. У Убода ибн Сомитнинг аёли эди.

Бас, Ул У зотга таом берди ва бошларини қарай бошлади. У зот ухлаб қолдилар. Сўнгра кулиб уйғондилар».

 

953. Қайс ибн Осим ас-Саъдий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борган эдим. У зот:

«Бу чорвадорларнинг саййиди», дедилар.

«Ё Аллоҳнинг Расули! Зиммамда ортидан талаб қилувчи ёки меҳмонга ўхшаш ҳақ сўровчиси йўқ мол қайси?» дедим.

Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қирқта мол қандай яхши! Олтмишта кўп. Юзлар соҳиблари ҳолига вой. Илло ким яхшисини берса, серсутини манийҳа қилса, семизини сўйса, ўзи ҳам еб, очлар ва муҳтожларга ҳам беса, бундан мустасно», дедилар.

«Ё Аллоҳнинг Расули! Бу қандай ҳам карамли аҳлоқлар! Мен бор водийга чорвамнинг кўплигидан (биров) тушмайди», дедим.

«Атийяни қандай қиласан?» дедилар.

«Бош боласини ҳам, каттасини ҳам бераман», дедим.

«Манийҳани қандай қиласан?» дедилар.

«Юзталаб бераман», дедим.

«Қочирадиган бўлиб қолганларни қандай қиласан?» дедилар.

«Одамлар арқонларини олиб келадилар. Туяни жиловлаб олган одамни биров қайтармайди. хоҳлаганини тутиб ололади. Ўзи истаганда қайтаради», дедим.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сенга молинг маҳбуброқми ёки мавлоларингми?» дедилар.

(«Молим», дедим).

«Молингдан еб тугатганинг ва бериб битирганинг сеники. Қолгани мавлоларигники», дедилар.

«Ундай бўлса, қайтиб борганимдан кейин сонларини камайтираман», дедим.

Унга ўлим ҳозир бўлганда болаларини жамлади ва:

«Болаларим! Мендан қабул қилиб олинглар. Сизларга менчалик насиҳат қиладиган одамни топа олмайсизлар.

Менга овоз чиқариб йиғламанглар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга овоз чиқариб йиғланмаган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг овоз чиқариб йиғлашдан қайтарганларини эшитганман. Мени намоз ўқиб юрган кийимим ила кафанланглар.

Катталарингизни бошлиқ қилиб олинглар. Агар каттангизни бошлиқ қилиб олсангиз, отангиздан кейин унинг халийфаси бўлади.

Агар кичикларингизни бошлиқ қилиб олсангиз, одамларнинг ичида катталарингизнинг обрўси тушади. Шу билан сизлар эътибордан қоласизлар.

Маъийшатингизни яхшиланг. Бунда одамлардан сўрашдан беҳожатлик бор. Бировдан бир нарса сўрашдан зинҳор сақланинглар. Чунки бу кишининг энг охирги касбидир.

Мени дафн қилгач, қабримни текислаб қўйинглар, чунки бир пайтлар мен билан Бакр ибн Воил қабиласи ўртасида жанжал бўлган бўлган эди. Бир эсипаст келиб бирор иш қилиб сизларни динда айбдор қилмасин», деди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио