949. Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирингизни эсноқ тутса, қўлини оғзига қўйсин. Чунки, шайтон ичига кириб кетади», дедилар».
950. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эсноқ тутган қўлини оғзига қўйсин. Чунки у (эснаш) шайтондандир», дедилар».
951. Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳунинг ўғилларидан, у отасидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам
«Бирингизни эсноқ тутиб қолса, қўлини оғзига қўйсин. Бўлмаса шайтон кириб кетади», дедилар».
...Абдурроҳман ибн Абу Саъийддан, у отасидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам
«Бирингизни эсноқ тутиб қолса, қўли билан оғзини ушласин. Бўлмаса шайтон кириб кетади», дедилар».
|