Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

428-БОБ. БИРОДАРИ УЧУН ЎРНИДАН ТУРИШ

944. Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«(У Каъбнинг кўзи ожиз бўлиб қолганда еталайдиган ўғли эди).

Каъб ибн Моликнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Табук ғазотига бормай қолиб кетгани ва Аллоҳ тавбасини қабул қилгани ҳақида қуйидагиларни айтганини эшитдим:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдод намозини ўқиб бўлганларидан сўнг Аллоҳ бизнинг тавбамизни қабул қилганини эълон қилдилар. Бас, одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, мени тавба ила табриклай бошлашди. Улар «Аллоҳ тавбангни қабул қилгани муборак бўлсин», дейишар эди.

Мен масжидга кирсам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам атрофларида одамлар билан ўтиришган экан. Шунда Толҳа ибн Убайдуллоҳ мен томон тезлаб юриб келиб, қўлимдан олиб, табриклади. Аллоҳга қасамки, муҳожирлардан ундан бошқа ҳеч ким ўрнидан турмади. Толҳанинг бу ишини унутмайман».

 

945. Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Албатта, бир одамлар Саъд ибн Муознинг  ҳукмига тушдилар. У зот унга одам юбордилар. У эшакка миниб, келди. У масжидга яқинлашганида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Яхшиларингизнинг ёки саййидларингиз олдига боринглар!» дедилар. Сўнгра:

«Эй Саъд! Мана булар сенинг ҳукмингга рози бўлдилар», дедилар. Бас, Саъд:

«Мен ҳукм қиламанки, уларнинг жангчилари ўлдирилсин. Зурриётлари асир олинсин!» деди.

Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳнинг ҳукми ила ҳукм қилдинг ёки подшоҳнинг ҳукми ила ҳукм қилдинг», дедилар».

 

946. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Улар учун Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа шахсни кўриш маҳбуб эмасди. Ва қачон У зотни кўрсалар, ўринларидан турмасдилар. Чунки У зот буни ёқтирмасликларини билар эдилар».

 

947. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Кўринишда, ҳайъатда, ўзини тутишда, ўтиришда Фотимачалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаш одамни кўрмадим.

Агар у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирса, У зот ўринларидан туриб, ўпиб кутиб олар ва қўлидан тутиб олиб бориб ўз ўринларига ўтказар эдилар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кириб қолсалар, у туриб У зотни ўпиб кутиб олар ва ўз ўрнига ўтказар эди.

У Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига У зот қабз қилинган хасталикларида кирди. Бас, У зот уни марҳабо деб кутиб олдилар, ўптилар ва унга бир сир гап айтдилар. У йиғлади. Сўнгра У зот унга бир сир гап айтдилар. У кулди. Мен аёлларга:

«Ўзимча бу аёлнинг бошқа аёллардан фазли бор деб юрар эдим. Энди билсам, бу ҳам бари аёл эканда. Йиғлаб туриб, ортидн кулади», дедим.

Мен ундан:

«Сенга нима дедилар?»  деб сўрадим.

«Унда мен сирни фош қиладиган эканманда?!» деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабз қилинганларидан сўнг айтди:

Менга сир гап ила, мен ўламан, дедилар. Мен йиғладим. Сўнгра сир гап ила, сен аҳлимдан менга биринчи эргашасан,  дедилар. Бас, бундан масрур бўлдим ва бу менга ёқди», деди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио