943. Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мингашиб кетаётган эдим. У Зот:
«Эй Муоз!» дедилар.
«Лаббайка ва саъдайка!» дедим. Сўнг шунга ўхшашни уч марта айтдилар ва:
«Аллоҳнинг бандаларидаги ҳаққи нималигини биласанми? У Зотга ибодат қилишлари ва ҳеч нарса ширк келтирмасликлари», дедилар.
Бироз юргач яна:
«Эй Муоз!» дедилар.
«Лаббайка ва саъдайка!» дедим.
«Бандаларнинг, ўшани қилсалар, Аллоҳ Азза ва Жалладаги ҳақлари нима эканлигини биласанми? Уларни азобласлигидир», дедилар».
|