Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

419-БОБ. АКСА УРИБ, АЛЛОҲГА ҲАМД АЙТМАГАНГА ЯХШИ ИСТАК БИЛДИРИЛМАЙДИ

931. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган икки киши акса урди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан бирига «Ярҳамукаллоҳ» дедилар, иккинчисига айтмадилар.

Бас, у:

«Бунга ташмийт айтдинггиз, менга айтмадингиз?» деди.

«Бу Аллоҳга ҳамд айтди, сен айтмадинг», дедилар».

 

932. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида икки киши ўтирган эди. Бири бошқасидан кўра обрўлироқ эди. Улардан обрўлиси акса урди, лекин Аллоҳга ҳамд айтмади. У зот унга ташмийт айтмадилар.

Бошқаси акса урди ва ҳамд айтди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ташмийт атдилар.

Шунда обрўли «Мен акса урганимда ташмийт айтмадингиз, мана бу акса урганда ташмийт айтдингиз?» деди.

«Бу Аллоҳни зикр қилган эди, мен ҳам уни зикр қилдим. Сен Аллоҳни унутган эдинг, мен ҳам сени унутдим», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио