Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

420-БОБ. АКСА УРГАНДАН КЕЙИН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК

933. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумадан ривоят қилинади:

«У қачон акса уриб, Аллоҳга ҳамд айтса, ёнидагилар «Ярҳамукаллоҳ» дейишса, доим «Аллоҳ бизга ҳам, сизга ҳам раҳм қилсин, бизни ҳам, сизни ҳам мағфират қилиб, гуноҳимизни кечирсин» дер эди».

 

934. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ким акса урса, «Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн» десин.

Буни эшитганлар «Ярҳамукаллоҳ» десинлар.

Акса урган киши бунинг жавобига «Яғфируллоҳу лии ва ва лакум – Аллоҳ мени ҳам, сизларни ҳам мағфират қилсин» десин».

 

935. Иёз ибн Саламадан, у отасидан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида акса урди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ярҳамукаллоҳ» дедилар. У киши яна акса урди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бу киши тумов бўлиб қопти-ку», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио