Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

418-БОБ. АКСАНИ ЭШИТГАН ҚАНДАЙ ТАШМИЙТ АЙТАДИ?

927. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким акса урса, «Алҳамдулиллаҳ» десин. Бас, қачон у «Алҳамдулиллаҳ» деса, унга биродари ёки соҳиби «Ярҳамукаллоҳ» десин. У эса «Яҳдийкумуллоҳу ва йуслиҳу баалакум» десин», дедилар».

«Ким акса урса, «Алҳамдулиллаҳ» десин».

«Бас, қачон у «Алҳамдулиллаҳ» деса, унга биродари ёки соҳиби «Ярҳамукаллоҳ» десин».

«У эса «Яҳдийкумуллоҳу ва йуслиҳу баалакум» десин».

 

928. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ аксани яхши кўради ва эснашини ёқтирмайди.

Кимки акса уриб, сўнг Аллоҳга ҳамд айтса, буни эшитган ҳар бир мусулмоннинг «Ярҳамукаллоҳ» дейиши ҳақ бўлади.

Эснаш эса, шайтондандир. Кимга эсноқ келса, имкони борича қайтарсин. Албатта, бирингиз эснаса, шайтон унинг устидан кулади»,      дедилар». 

 

929. Абу Жамра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ибн Аббоснинг аксасидан кейин ташмийт айтилса:

«Аллоҳ бизни ҳам, сизни ҳам дўзахдан сақласин. Аллоҳ сизларга раҳм қилсин», деганини эшитдим».

 

930. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирган эдик. Бир киши акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга «Ярҳамукаллоҳ» дедилар.

Сўнг бошқа бир киши ҳам акса урди ва ҳеч нарса демади. Бас, у:

«Ё Аллоҳнинг Расули! Бошқага рад қилдингиз, менга ҳеч нарса демадингиз!» - деди.

«У Аллоҳга ҳамд айтди. Сен сукут сақладинг», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио