906. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Макканинг йўлида одамларни қаттиқ шамол тутти. Умар ҳаж қилаётган эди. Бас, шамол янада кучайди. Шунда Умар атрофидагиларга:
«Шамол нима?» деди.
Ҳеч ким бир нарса қайтармади. Шунда мен уловимни қистаб, тезлатиб унга етиб олиб:
«Менга шамол ҳақида сўраганинг ҳақида хабар етди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Шамол Аллоҳнинг раҳматидандир. У ё раҳмат келтиради, ё азоб келтиради. Бас, уни сўкманглар. Аллоҳдан унинг хайрини сўранглар ва ёмонлигидан паноҳ тиланглар» деганларини эшитганман», дедим».
|