905. Абдуллоҳ ибн Мағфал ал-Мазаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хазфдан қайтардилар ва «Бу овни ўлдирмайди, душманга озор бера олмайди. У фақат кўзни чиқаради ва тишни синдиради, холос», дедилар».