904. Усайд ибн Абу Усайддан, у онасидан ривоят қилинади:
«Абу Қатодага: «Сенга нима бўлган ўзи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис айтган одамлардек ҳадис айтмайсан?» дедим.
Абу Қатода: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким менга нисбатан ёлғон тўқиса, ўзининг ёнбоши учун дўзахдан ёнбошлайдиган жойнинг осон бўлганини билаверсин» деганларини эштидим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шуни айта туриб ерни қўллари билан силадилар», деди».
|