Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

402-БОБ АЖАБЛАНГАН КИШИНИНГ «СУБҲАНАЛЛОҲ» ДЕЙИШИ

902. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим:

«Бир чўпон қўрадаги қўйларини боқиб юрганида бирдан бўри ҳужум қилиб, битта қўйни олиб қочди. Шунда чўпон бўрининг орқасидан қувди. Қочиб бораётган бўри орқасига бурилиб:

«Йиртқичлардан бошқа ҳеч ким қолмайдиган кунда бунинг мендан бошқа чўпони бўладими?» деди».

 Одамлар:

«Субҳаналлоҳ!» дейишди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, мен бунга иймон келтираман. Абу Бакр ҳам, Умар ҳам» дедилар».

 

903. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жанозада эдилар. Бас, бир нарсани олиб, уни ерга уриб-уриб ўтирардилар. Бироз ўтгач:

«Албатта, сизлардан ҳар бирингизнинг дўзахдаги жойи ва жаннатдаги жойи ёзиб қўйилгандир», дедилар.

«Ё Аллоҳнинг Расули! Биз ўша китобимизга суяниб, амални тарк қилавермаймизми?» дейишди.

«Амал қилинглар. Бас, ҳар ким нима учун халқ қилинган бўлса, ўша унга муяссар қилинган. Ким аҳли саодатдан бўлса, унга аҳли саодатнинг амали осон қилинади. Ким аҳли шақоват – бадбахтлик аҳлидан бўлса, унга бадбахтлик амали осон қилинади» дедилар ва «Фа амма ман аҳто ваттақо ва соддақо бил ҳусна, фасануйассируҳ лил юсро» (Аммо кимки (ато) берса ва тақво қилса. Ва гўзал(сўз)ни тасдиқ қилса)ини ўқидилар».

«Бас, ҳар ким нима учун халқ қилинган бўлса, ўша унга муяссар қилинган».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио