846. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир мажлисга етиб келдилар. У ерда Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул бор эди. У пайтда Абдуллоҳ ибн Убай мусулмон бўлмаган эди. У «Бизнинг мажлисларимизга озор бермагин» деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Убоданинг олдига кириб:
«Ё Саъд! Абу Ҳабобнинг нима деганини эшитмайсанми?» дедилар.
Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулни ирода қилдилар».
|