Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

373-БОБ. НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ИСМЛАРИ ВА КУНЯЛАРИ

842. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бизлардан бир киши ўғил кўрди ва унга Қосим деб исм қўйди. Шунда ансорийлар «Биз сени Абулқосим деб куняламаймиз, сени хурсанд қилимаймиз», дейишди.

У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, ансорийларнинг гапини етказди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ансорийлар яхши гап айтишибди. Менинг исмимни исм қилиб қўйинглар, лекин кунямни куня қилиб олманглар. Мен Қосимман (тақсимловчиман)» дедилар».

 

843. Мунзирдан ривоят қилинади:

«Ибн Ҳанафиядан эшитганман, Алига рухсат бўлган эди. У:

«Ё Аллоҳнинг Расули! Сиздан кейин ўғиллик бўлсам, исмингиз ила номлаб, кунянгиз ила кунялайми?» деди.

«Ҳа», - дедилар».

 

844. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз исмлари ва куняларини жам қилиб олишимиздан манъ қилдилар. «Мен Абулқосимман, Аллоҳ беради, мен тақсимлайман» дедилар».

 

845. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бозорда юрганларида бир киши «Ё Абул Қосим!» деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бурилиб қарадилар. У «Манавуни чақирдим» деди.

 Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Менинг исмимни исм қилиб олинглар, лекин кунямни куня қилиб олманглар», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио