841. Саъийд ибн Мусаййябдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинади:
«У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борганида:
«Исминг нима?» дедилар.
«Ҳазн», деди.
«Сен Саҳлсан», дедилар.
«Отам қўйган исмни ўзгартирмайман», деди.
Ибн Мусаййяб деди: Шундан бери бизда ҳазн-қўполлик бардавом».
... Абдулҳамид ибн Жубайр ибн Шайбадан ривоят қилинади:
«Мен Саъийд ибн Мусаййябнинг олдида ўтирган эдим. У қуйидагиларни айтди: «Бобоси Ҳазн Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борганда:
«Исминг нима?» дедилар.
«Исми Ҳазн» деди.
«Йўқ! Сен Саҳлсан», дедилар.
«Отам қўйган исмни ўзгартирувчи эмасман», деди.
Ибн Мусаййяб деди: Бизда ҳазн-қўполлик бардавом».
|