Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

371-БОБ АНБИЁЛАРНИНГ ИСМЛАРИ

836. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Менинг исмим ила номланинглар, лекин кунямни олманглар. Албатта, мен Абулқосимман», дедилар».

 

837. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бозорда эдилар. Шунда бир киши «Ё Абулқосим!» деб чақирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бурилиб қараган эдилар, «Ё Аллоҳнинг Расули! Мен мана буни чақирдим», деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Менинг исмим ила номланинглар, кунямни олманглар», дедилар».

 

838. Юсуф ибн Абдуллоҳ ибн Саломдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Юсуф деб номладилар, қучоқларига ўтказдилар ва бошимни силадилар».

 

839. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биздан, яъни ансорийлардан бир киши ўғиллик бўлди. Унга Муҳаммад деб исм қўйишни истади.

Шўъба Мансурнинг ҳадисида дейди: «Ўша ансорийнинг ўзи айтди: «Уни бўйнимга кўтариб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим».

Сулаймоннинг ҳадисида: «У ўғиллик бўлди. Уни Муҳаммад деб аташни ҳоҳлади.

Шунда У зот: «Менинг исмимни исм қилиб олинглар, лекин кунямни куня қилиб олманглар. Чунки мен тақсимловчиман ораларингизда тақсим қиламан», дедилар.

Ҳусойн: «Тақсимловчи қилиб юборилганман. Орангизда тақсим қиламан», дейилган».

 

840. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен ўғиллик бўлдим. Уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бордим. Бас, У зот унга Иброҳим деб исм қўйдилар, танглайини хурмо билан кўтардилар ва унга барака тилаб дуо қилдилар. Сўнг уни менга қайтардилар».

Шу бола Абу Мусонинг тўнғич фарзанди эди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио