835. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларидан аразлаб алоҳида бўлиб олганларида, қаршимдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ғуломлари Рабоҳ чиқиб қолди.
Шунда унга: «Эй Рабоҳ! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдиларига киришимга изн олиб бер», дедим».
|