717. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ шамол туриб қолса:
«Аллоҳим! Албатта, Сендан Ўзинг юборган нарсанинг яхшилигини сўрайман. Ўзинг юборган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман», дер эдилар».
718. Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шамол шиддатлашганда: «Аллоҳим! Урчитувчи қилгин. Қисир қилмагин», дер эдилар».
|