Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

296-БОБ ДУОНИНГ ФАЗЛИ

712. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳга дуодан кўра мукаррамроқ нарса йўқ», дедилар».

 

713. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Энг шарафли ибодат дуодир», дедилар».

 

714. Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта дуо айни ибодатдир» деб, сўнг «Менга дуо қилинглар, мен сизларга ижобат қиламан»ни қироат қилдилар».

«Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар», деди».

 

715. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Ибодатнинг қай бири афзал?» деб сўралди.

«Кишининг ўзи учун қилган дуоси», дедилар».

 

716. Лайсдан ривоят қилинади:

«Басра аҳлидан бир киши менга хабар берди «Мен Маъқил ибн Ясорнинг шундай деганини эшитдим:

«Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан бирга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Шунда У зот:

«Эй Абу Бакр! Ширк ичингизда чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийдир», дедилар.

Абу Бакр:

«Ширк Аллоҳга бошқа илоҳни шерик қилиш эмасми?» деди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, албатта ширк чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқдир. Мен сенга ширкнинг кўпини ҳам, озини ҳам кетказадиган нарсани ўргатиб қўяйми? Айт: «Аллоҳим! Мен Сендан ўзим билиб туриб ширк келтиришдан паноҳ сўрайман ва билмаганимга истиғфор айтаман», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио