Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

294-БОБ ҚАЧОН СУЛТОНДАН ҚЎРҚСА

707. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтди:

«Агар бирортангизнинг такаббуридан ва зулмидан қўрқадиган имоми бўлса:

«Аллоҳим! Етти осмоннинг Роббиси ва улуғ Аршнинг Роббиси. Менга Фалончи ибн Пистончидан ва унинг халойиқингдан бўлган ҳизбларидан ҳимоячи бўлгин. Сенинг паноҳинг азиздир. Сенинг саноинг (мақтовинг) улуғдир. Сендан ўзга илоҳ йўқдир», десин».

 

708. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан:

«Қачон ҳайбатли султоннинг ҳузурига борсанг, унинг сенга қаҳридан қўрқсанг уч марта қуйидагиларни айт:

«Аллоҳу Акбар! Аллоҳ Ўзи яратган ҳамма нарсадан азиздир. Аллоҳ мен қўрқаётган, ҳазир бўлаётган нарсадан азиздир. Мен Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган Аллоҳдан паноҳ сўрайман. У етти осмонни ерга йиқитмай, ушлаб турган Зотдир. Фақат Унинг изни бўлса бундан мустасно.

Фалон бандангнинг, унинг ходимларининг, эргашганларининг ва унинг инсу жиндан бўлган аскарларининг ёмонлигидан паноҳ сўрайман.

Аллоҳим! Сен менга уларнинг ёмонлигидан паноҳим бўлгин! Сенинг мақтовинг улуғдир, ҳимоянг азиздир. Исминг муборакдир. Сендан ўзга илоҳ йўқдир».

 

709. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтди:

«Кимни ғам, қайғу, мушкул босса ёки султондан қўрқса, ушбулар ила дуо қилса, ижобат қилинади:

«Аллоҳим! Мен Сендан «Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, етти осмоннинг, улуғ аршнинг Роббиси» ила сўрайман.

Мен Сендан «Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, етти осмоннинг ва карийм Аршнинг Роббиси» ила сўрайман.

Мен Сендан «Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, етти осмоннинг, етти ернинг ва уларнинг ичидаги нарсаларнинг Роббиси» ила сўрайман. Албатта, Сен, Ўзинг ҳар нарсага қодирсан».

Сўнг Аллоҳдан ҳожатингни сўра».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио