Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

293-БОБ ИСТИХОРА ДУОСИ

703. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга турли ишларда истихора қилишни худди Қуръондан бир сурани ўргатгандек ўргатар эдилар: «Бирингиз бир ишни қилмоқчи бўлса, икки ракъат намоз ўқисин. Сўнг: «Аллоҳим! Сендан илминг билан яхшиликни сўрайман. Қудратингдан қудрат сўрайман. Улуғ фазлингдан сўрайман. Албатта, Сен қодир бўлсан, мен қодир эмасман. Сен биласан, мен билмайман. Сен барча ғайбларни ўта яхши билувчи Зотсан.

Аллоҳим! Агар бу ишдан менинг динимда, дунёимда, ишимнинг оқибатида, тезида ҳам, кечида ҳам яхшилик борлигини билсанг, уни менга тақдир қилгин. Агар Сен бу ишдан менинг динимда, дунёимда, ишимнинг оқибатида, тезида ҳам, кечида ҳам ёмонлик борлигини билсанг, уни мендан, мени ундан бургин. Менга қаерда бўлса ҳам, яхшиликни Ўзинг тақдир қилгин ва мени рози қилгин», десин ва сўнг ҳожатини айтсин».

 

704. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда -Фатҳ масжидида – Душанба куни, Сешанба куни ва Чоршанба куни дуо қилдилар. Бас, Чоршанба куни икки намознинг ўртасида ижобат қилиндилар.

Шундан кейин мен қачон бир оғир иш қилмоқчи бўлсам, ўша вақтни пойлаб, Чоршанба куни, икки намознинг ўртасида дуо қиладиган бўлдим. Албатта, ижобат билдим».

 

705. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдим. Бир киши: «Ё бадийъас самаваати! Ё ҳаййу! Ё қайюум! Албатта, Сендан сўрайман...» деди.

«Бу нима ила дуо қилганини билдингизми? Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у Аллоҳнинг агар дуо қилинса, албатта ижобат бўладиган исми билан дуо қилди», дедилар».

 

706. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абу Бакр розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:

«Менга намозимда қиладиган дуони ўргатиб қўйинг», деди.

«Аллоҳим! Мен ўзимга ўзим кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан ўзга мағфират қилувчи йўқ. Ўзинг мени Ўз ҳузурингда мағфират қилгин. Албатта, Сен кўп мағфират қилувчи ва раҳмли зотсан», дегин», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио