Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

292-БОБ МУШКУЛ ТУШГАНДАГИ ДУО

700. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мушкул тушганда: «Улуғ ва Ҳалийм бўлган, улуғ Аршнинг Роббиси бўлган, осмонлару ернинг Роббиси бўлган Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ», деб дуо қилар эдилар».

«Зуннунни эсла. Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди. Бас, у Бизни ўзига (ер юзини) тор этмас, деб гумон қилди. Зулматларда туриб, Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим, деб нидо қилди».

«Бас, Биз уни (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз».

 

701. Абдурроҳман ибн Абу Бакрадан ривоят қилинади:

«У отасига:

«Отажон! Ҳар тонгда «Аллоҳим! Баданимга офият бергин! Қулоғимга офият бергин! Кўзимга офият бергин! Сендан ўзга илоҳ йўқ» деб дуо қилишингизни эшитаман. Буни тонгда ва кечқурунда уч марта қайтарасиз.

Яна «Аллоҳим! Мен Сендан куфрдан ва фақирдан паноҳ сўрайман. Аллоҳим! Мен Сендан қабр азобидан паноҳ сўрайман. Сендан ўзга илоҳ йўқ» деб тонгда ва кечқурунда уч марта қайтарасиз?» деди.

«Ҳа! Болажоним, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни айтганларини эшитганман. Мен У зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деди.

Ва яна айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мушкули борнинг дуоси: «Аллоҳим! Раҳматингдан умидворман. Мени бир кўз очиб-юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма. Менинг ҳамма ишларимни Ўзинг ўнгла. Сендан ўзга илоҳ йўқ»дир», дедилар».

 

702. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушкул пайтда: «Ҳалиму Азийм Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Улуғ аршнинг Роббиси Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Осмонлару ернинг Роббиси, Карийм Аршнинг Роббиси Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳим! Бунинг ёмонлигини биздан кетказгин», дер эдилар».

«Ҳалиму Азийм Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ».

«Улуғ аршнинг Роббиси Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ».

«Аллоҳим! Бунинг ёмонлигини биздан кетказгин».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио