Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

279-БОБ.

628. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен ҳар бир ишимда, ҳатто минган уловимнинг юришини енгил қилишида ҳам Аллоҳга дуо қиламан. Токи ўшанда ўзимни масрур қиладиган нарсани кўргунимча».

629. Амр ибн Маймун Аздийдан ривоят қилинади:

«Умар қиладиган дуосида:

«Аллоҳим! Мени аброрлар билан ўлдиргин. Мени ёмонлар билан қолдирмагин. Мени яхшиларга қўшгин», бор эди».

630. Шақийқдан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ кўпинча қуйидаги дуоларни қилар эди:

«Роббимиз! Орамизни ислоҳ қилгин. Ислом йўлига ҳидоят қилгин. Зулматлардан нурга чиқишда нажот бергин. Кўрингану кўринмаган фаҳш ишларни биздан бургин. Бизга қулоқларимиз, кўзларимиз, қалбларимиз, жуфти ҳалолларимиз ва зурриётларимизда барака бергин. Тавбаларимизни қабул қилгин. Зотан сен тавбаларни кўплаб қабул қилувчи раҳмли зотсан. Бизни неъматларингга шукр қилувчи, уларга сано айтувчи, уларни гапириб юрувчи бандаларингдан қилгин ва неъматларингни батамом қилиб бергин».

631. Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Анас ўз бирродари ҳақига дуо қилса:

«Аллоҳ унга яхши бандаларнинг – золим ҳам эмас, фожир ҳам эмас, кечалари қоим, кундузлари соимларнинг намозини насиб қилсин», дер эди».

632. Исмоил ибн Абу Холиддан ривоят қилинади:

«Амр ибн Ҳурайснинг: «Онам мени Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб борди. Шунда у Зот бошимни силадилар ва менга ризқ сўраб дуо қилдилар», деганини эшитдим».

633. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У кишига Зовияда турган кунларида:

«Биродарларингиз ҳузурингизга Басрадан келишди. Дуоингизни олишмоқчи», дейилди.

«Аллоҳим! Бизни мағфират қилган ва раҳм қилгин! Бизга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликлар ато этгин ва бизларни жаҳаннам азобидан асрагин», деди.

Бас, улар зиёда қилишни сўрашди. У яна ўша дуони қилди ва сўнгра:

«Агар сизларга шулар берилса, дунё ва озиртнинг яхшилиги берилган бўлади», деди».

634. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир шохни тутиб силкитдилар, тўкилмади. Яна силкитдилар, тўкилмади. Яна силкитдилар, тўкилди. Шунда У зот:

«Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу» гуноҳларни худди дарахт баргини тўккандек тўкади», дедилар».

635. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ҳожатидан ёки баъзи ҳожатидан шикоят қилди. Муҳтожлигини айтиб, ёрдам сўради. Шунда У зот:

«Сени сўраётган нарсангдан яхшироқ нарсага далолат қилиб қўяйми? Ухлашингдан олдин ўттиз уч марта «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтасан. Ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ»ни айтасан. Ўттиз тўрт марта «Алҳамдулиллаҳ»ни айтасан. Мана шу юзта бу дунёдан ва ундаги нарсалардан яхшидир», дедилар».

636. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким юз марта «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни, юз марта «Субҳаналлоҳи»ни ва юз марта «Аллоҳу Акбар»ни айтса, унинг учун ўнта қул озод қилгандан ва еттита туяни сўйиб, садақа қилгандан яхши бўлади», дедилар».

637. Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Дуонинг қайсиси афзал?» деди.

«Аллоҳдан дунё ва охиратда авф ва офиятни сўра» дедилар.

У эртаси куни ҳам келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Дуонинг қайсиси афзал?» деди.

«Аллоҳдан дунё ва охиратда авф ва офиятни сўра. Агар сенга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам авф ва офият берилса, нажот топган бўласан», дедилар».

638. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳга энг маҳбуб калом «Аллоҳ покдур ва Унга шерик йўқдир. Мулк уникидир ва ҳамд унга хосдир. У ҳар бир нарса қодирдир. Ундан бошқа ҳол-қувват ҳам, тасарруф ҳам йуқдир. Уни поклайман ва Унга ҳамд айтаман»дир», дедилар».

639. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Мен намоз ўқиётганимда ҳузуримга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб қолдилар. Ҳожатлари бор экан. Мен кеч қолдим. Шунда У Зот:

«Эй Оиша! Сен жамловчи дуо жумлаларини лозим тут», дедилар.

Мен тугатиб бўлганимдан кейин:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Жамловчи дуо жумлалари қайси?» дедим.

«Эй Аллоҳим! Мен сендан яхшиликнинг ҳаммасини сўрайман. Тез келадиганини ҳам, кечга қоладиганини ҳам. Ўзим биладиганини ҳам, ўзим билмайдиганимни ҳам.

Эй Аллоҳим! Мен сендан ёмонликнинг ҳаммасидан паноҳ сўрайман. Тез келадиганини ҳам, кечга қоладиганини ҳам. Ўзим биладиганини ҳам, ўзим билмайдиганимни ҳам.

Ва сендан жаннатни ва унга яқинлаштирадиган сўз ва амалларни сўрайман.

Ва мен дўзахдан ва унга яқинлаштирадиган сўз ва амаллардан паноҳ сўрайман.

Ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сендан нимани сўраса, ўшани сўрайман. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сендан нимадан паноҳ сўраса, ўшандан паноҳ сўрайман.

Менга қазо қиладиган бўлсанг, унинг оқибатини яхши бўладиган қилгин», деб айгин», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио