Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

280-БОБ. НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА. СОЛАВОТ АЙТИШ

Аллоҳ таоло:

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом айинг», деган.

640. Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қайси бир мусулмон кишининг берадиган садақаси бўлмаса, дуо қилаётган пайтда «Эй Аллоҳим! Ўзингнинг банданг ва Расулинг Муҳаммадга салавот юборгин, мўмин-мўминаларга, муслим-муслималарга ҳам салавот юборгин», десин. Бу унга закот ўрнига ўтади», дедилар».

641. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким «Аллоҳумма солли ала Муҳаммадин ва ала Аали Муҳаммад. Камаа соллайта ала Иброҳийма ва Аали Иброҳийм. Ва баарик ала Муҳаммадин ва ала Аали Муҳаммад. Камаа барокта ала Иброҳийма ва Аали Иброҳийм. Ва тароҳҳам ала Муҳаммадин ва ала Аали Муҳаммад. Камаа тароҳҳамта ала Иброҳийма ва Оли Иброҳийм», деса, мен қиёмат кунида унга гувоҳ бўлиб, шафоатчи бўламан», дедилар».

642. Салама ибн Вардондан ривоят қилинади:

«Анас ва Молик ибн Авс ибн Ҳадасонларнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат ушатгани чиқдилар. Орқаларидан ҳеч ким эргашмади. Умар сопол парчасини ёки покловчи нарсани олиб эргашди. У зотни хурмо атрофига уни суғориш учун қилинган ҳовузчада сажда қилган ҳолда кўрди. У нарироқ бориб орт томонларига ўтирди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларини кўтариб туриб:

«Эй Умар, саждада турганимни кўриб, нари кетиб яхши қилдинг. Жаброил келиб, менга: «Эй Муҳаммад! Сенга ким бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади ва унинг даражасини ўн марта кўтаради», деб айтди», дедилар».

643. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади ва ўнта хатосини ўчиради», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио