Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

278-БОБ БИРОДАРИГА ҒОЙИБДАН ДУО ҚИЛИШ

623. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ижобат қилиниши энг тез бўлган дуо ғойибнинг ғойибга қилган дуосидир», дедилар».

624. ас-Сонобиҳийдан ривоят қилинади:

«У Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг «Албатта, Аллоҳ йўлидаги биродарнинг дуоси мустажобдир» деганларини эшитган экан».

625. Сафвон ибн Абдуллоҳ ибн Савфондан риваоят қидинади: - У Абу Дардонинг қизига уйланган эди-.

«Шомга, уларнинг олдига бордим. Уйда Умму Дардони топдим. Абу Дардони топмадим.

«Бу йил ҳаж қилмоқчимисан?» деди.

«Ҳа», дедим.

«Бизга яхшилик сўраб дуо қил. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мусулмон кишининг ўз биродарига ғойибдан қилган дуоси мустажобдир. Унинг бошида вакил қилинган фаришта туради. У ҳар қачон ўз биродарига яхшилик сўраб дуо қилса, омийн, сенга ҳам шундай бўлсин! дейди», деди.

Абу Дардони бозорда учратдим. У ҳам шунга ўхшаш гап айтди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилди».

626. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши «Эй Аллоҳ! Мен билан Муҳаммад мағфират қилгин! Фақат бизни», деди.

Шунда набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кўп одамни ундан тўсиб қўйдинг», дедилар».

627. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мажлисда ўтириб «Эй Роббим! Мени мағфират қилгин. Тавбамни қабул қилгин. Менга раҳм қилгин. Албатта Сен тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли зотсан» деб юз марта истиғфор айтганларини эшитдим».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио